Муроджон Аҳмадалиев: "Наоя Иноуэ кўринишидан катта чақирувларга тайёр эмас"
Хабарингиз бор, 14 декабрь куни Монте-Карлода катта бокс оқшоми бўлиб ўтади. Эьтиборлиси, ушбу кечада иккинчи энг енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (12-1, 9 KO) навбатдаги жангини ўтказади. Унга мексикалик Рикардо Эспиноза (30-4, 25 KO) рақиблик қилади. Мазкур мусобақа олдидан ҳамюртимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"P4P юлдузи (Наоя Иноуэ назарда тутилмоқда) кўринишидан катта чақирувларга тайёр эмасга ўхшайди. У қочишда давом этиши мумкин, лекин мен ўзимга тегишлисини қандай йўл билан бўлса-да оламан. MJ яна бизнесга қайтди", - дейди Аҳмадалиев.
Эслатиб ўтамиз, боксчимиз япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэнинг WBA чемпионлик камарига расмий ва мажбурий даъвогар ҳисобланади. Наоя декабрь ойида Австралия вакили Сэм Гудманга қарши қилиши белгиланган.
Фикрлар