Муроджон Аҳмадалиев рақибини "янчиб ташлади"

Мексиканинг Монте-Карло шаҳрида катта бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ҳам иштирок этиб, мезбонлар вакили Эспиноза Франкога қарши жанг қилди.

12 раунд этиб белгиланган баҳс эрта якунланди. Дастлабки 2 раундда катта устунликка эришган боксчимиз 3-раундга келиб рақибини 3 мартта кетма-кет нокдаун ҳолатига туширди ва ҳакам жангчи тўхтатишга қарор қилди.

Шу тариқа Муроджон вақтинчалик  WBА камари соҳибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!