Муроджон Аҳмадалиевга антидопинг агентлигидан хат келди

Ўзбекистонлик енгилмас боксчи Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5КО) 13 сентябр куни Нью-Йоркда  WBA чемпионлик камари учун АҚШ вакили, ушбу йўналишдаги чемпионлик камари сохиби Даниэль Романга қарши жанг ўтказади.

Бўлажак жанг арафасида боксчимизга антидопинг агентлигидан хат келди. Бу ҳақда Аҳмадалиев ўзининг "Instagram" саҳифаси орқали маълум қилди. Постга илова сифатида боксчимизнинг қон таҳлиллари салбий натижа берганлиги борасидаги хат кўрсатилган.

69853215_377619893154486_3238812243122805094_n

"Адашмасам, бу менинг ўттизинчи бор топширган допинг-тест синовларимдир. Ишонч билан айтама оламанки, мен доим тоза бокс тарафдори бўлганман. Умид қиламанки, рақибим Даниэль Роман ҳам баҳоналар қидирмай, ҳақиқий чемпион каби тест синовларини топширишга рози бўлади", - деб ёзади Аҳмадалиев ўзининг саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!