Муроджон Аҳмадалиевнинг рақибида нима гаплар?
Ҳабарингиз бор, 55 кг гача вазда WBA ва IBF чемпиони Даниэль Роман ҳисобланади. Унинг WBA камарига ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев расмий даъвогар бўлиб турибди. Бу икки боксчи ўртасидаги жанг 13 сентябрда ўтказилиши керак эди. Aммо, Роман елкасидан олган жароҳати туфайли жанг қолдирилганди. Октабрь ойида Роман енгил машғулотларга киришгани ҳақида айтилган ва бизга маълум бўлишича ушбу ҳафтадан бошлаб, у спарринг жангларини ҳам бошлаши маълум қилинди. Роман ва Аҳмадалиев ўртасидаги тахминий жанг санаси келгуси йили 30 январга мўлжалланмоқда
Фикрлар