Мусиала жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди
«Бавария» ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала режали жарроҳлик амалиётидан ўтиб, янги мавсум бошигача тўлиқ тикланиши кутилмоқда.
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала жаҳон чемпионатидан қайтгач, режали жарроҳлик амалиётидан ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
«Билд» нашри ёзишича, амалиёт давомида ўтган ёзда ўтказилган операциядан сўнг оёқ устида қолиб кетган металл пластинка олиб ташланган.
Клуб вакилларининг таъкидлашича, жарроҳлик аралашуви оддий, режали тартибда ўтган ва энг қулай муддатда амалга оширилган. «Бавария» Мусиаланинг индивидуал тикланиш муддатини аниқ очиқламади, бироқ унинг реабилитация жараёни режага мувофиқ кетаётгани қайд этилди.
Шу боисдан, Мусиала янги мавсумда «Бавария»нинг илк расмий учрашувларига тўлиқ тайёр бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар (0)