Мусиаланинг қайтишига изоҳ берилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» бош ижрочи директори Ян-Кристиан Дризен жамоа ярим ҳимоячиси Жамал Мусиаланинг жорий мавсумдаги илк ўйини ҳақида фикр билдирди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Бундеслига иккинчи туридан ўрин олган «Шальке»га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонга тушди. Беллашув 0:0 ҳисобида якунланди. Эслатиб ўтамиз, «Бавария»нинг мавсум олди назорат учрашувлари вақтида 23 ёшли футболчи икки марта майдонда ҳушидан кетган эди.

«Жамал жуда яхши машғулот ўтказди. Менимча, Компани уни таркибга қўшиб, ўйин амалиёти бергани жуда муҳим. У Мусиалани майдонга туширди, ўйин тақдири ҳали ҳал бўлмаган бир пайтда. Бу эса унга бўлган ишонч даражасини яққол кўрсатади», – дея Дризеннинг сўзларини келтиради SPORT1.

Германия терма жамоаси аъзоси бўлган Мусиаланинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!