Мухлислар “Бавария” трансферини барбод қилмоқчи

“Бавария” нидерланлиялик марказий ҳимоячи Маттейс де Лигтни “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилиш бўйича иш олиб боряпти.

Аслида бу ўйинчига бир неча гранд клублардан таклиф бўлаётган эди. Бироқ Матейснинг ўзи унга “Аякс”да устозлик қилган Эрик тен Хаг билан яна бирга ишлаш учун Манчестер вариантини маъқул кўрмоқда.

Шунга қарамай, “Бавария” мухлислари Маттейс де Лигтнинг жамоада олиб қолишни талаб қиляпти. Улар клуб бу трансферга рози бўлгани учун пушаймон бўлишини таъкидлаяпти.

Ашаддий мухлислар тажрибали ўйинчини Мюнхенда олиб қолишни сўраб, петиция эълон қилди. Дастлабки соатлардаёқ петицияни 20 минг нафарга яқин футбол ишқибози имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!