Мухлислар билан жанжаллашган юлдузлар қаттиқ жазо олди

Жанубий Америка футбол конфедерацияси – КОНМЕБОЛ Америка кубоги ярим финалидан ўрин олган Уругвай ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин юз берган ҳолат бўйича қарор чиқди.

Маълумки, қитъа чемпионатининг ярим финал баҳсида колумбияликларга кичик ҳисобда имкониятни бой берган Уругвай терма жамоасининг бир неча ўйинчиси рақиб жамоа мухлислари билан жанжаллашган эди.

Халқаро ташкилот қарорига кўра, Уругвай терма жамоаси ҳимоячилари Матиас Оливера, Рональд Араухо ва Хосе Хименес учтадан учрашувга дисквалификация қилинди.

Терма жамоа етакчиларидан ярим ҳимоячи Родриго Бентанкур тўртта учрашувда жамоадошларига ёрдам бера олмайди.

Машҳур ҳужумчи Дарвин Нуньесга нисбатан бешта учрашувдан иборат дисквалификация қўлланилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!