Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мухлислар: Ҳаммасига Тухель айбдор

Ўйинчилар бирин-кетин сафдан чиқяпти

«Борнмут» жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Скотт Англия терма жамоаси йиғинлари чоғида жиддий жароҳат олди.

23 ёшли футболчи Лига миллатларида Хорватияга қарши ўйин (7:0)дан сўнг жароҳатланди. У ушбу баҳсда майдонда 70 дақиқа тўп сурган. The Touchline нашри ёзишича, мухлислар «уч шер» мураббийлар штабига норозилик билдирмоқда: уларнинг фикрича, ярим ҳимоячи ўйин вақти нотўғри тақсимлангани сабаб жароҳат олган. Айтилишича, Скотт Хорватияга қарши учрашув бошланишидан олдинёқ ўзини ноқулай ҳис қилган, шу боис жароҳатни олдини олиш мумкин эди, деган фикрлар илгари сурилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Алекс Скотт камида икки ой майдонга туша олмайди. «Борнмут» юлдузининг Англия миллий жамоасидаги дебюти 29 сентябрь куни Чехияга қарши ўйинда содир бўлган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ