Мухлисни урган "Гамбург" футболчиси 5 та ўйинга четлатилди
“Гамбург” ҳимоячиси Тони Лайстнер Германия футбол иттифоқи томонидан 5 та ўйинга дисквалификация қилинди.
Бундан ташқари, Лайстнер 8 минг евро жаримага ҳам тортилган. Агар у қарордан норози бўлса, бир сутка ичида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Дрезденнинг "Динамо" клубига қарши бўлиб ўтган кубок баҳсидан сўнг Лейстнер трибунага чиқиб, рақиб мухлисини ушлаб, уни тепган. Кейинчалик, футболчи мухлис унинг рафиқаси ва қизини ҳақорат қилиб, уни провокация қилганини айтди.
Фикрлар