
Музетти катта турнирнинг навбатдаги босқичига йўл олди
Жаҳон рейтингида 7-ўринни эгаллаган Лоренсо Музетти "Ролан Гаррос" турнирининг 4-босқичига чиқди.
Италиялик теннисчи рейтингда 97-ўринда турган Мариано Навоне устидан 4:6, 6:4, 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. У "Ролан Гаррос"да топ-5 таркибига кирмайдиган рақибларга қарши ўйинларда 11:0 ҳисобида етакчилик қилмоқда.
Музетти фаолияти давомида учинчи марта ушбу турнирнинг тўртинчи босқичида иштирок этади.
Кейинги босқичда италиялик спортчи Холгер Руне ёки Квентен Алис билан беллашади.
Фарҳодова Мафтуна
Фикрлар