Мхитарян терма жамоага қайтадими?

Арманистонлик тарихдаги энг яхши футболчилардан бири Генрих Мхитарян терма жамоанинг янги бош мураббийи Александр Петраковнинг таклифи билан Арманистон терма жамоасига қайтишдан бош тортди. Бу ҳақда мамлакатнинг Радар агентлиги хабар бермоқда.

Петраков Арманистон терма жамоаси бошқарувига келган илк кунданоқ Мхитаряннинг "Шахтёр"даги собиқ жамоадошлари - Тарас Степаненко ва Андрей Пятовлардан Генрих ҳақида эшитгач, у билан биринчи кунданоқ боғланишга ҳаракат қилганини таъкидлади.

“Миланга бориб, у билан гаплашишга тайёр эдим, лекин у рад этди. Мхитаряннинг қарорини ҳурмат қилиш керак”, - деди Петраков.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада Мхитарян “Интер” сафида “Бенфика”га қарши ўйинда иштирок этди ва Арманистон тарихида Чемпионлар лигасида 50 та ўйин ўтказган биринчи футболчига айланди.

Маълумот учун, Мхитарян Арманистон терма жамоасидаги фаолиятини 2021 йилда якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!