МХЛ ўйинлари Европада ўтади
Shahzod
Миллий Хоккей лигаси 2019/2020 йилги мавсумдан ўрин олган бир қатор ўйинлар Европа қитъасида бўлиб ўтади.
Жумладан бир учрашув Чехияда, яна икки баҳс эса Швецияда ташкиллаштирилади. Аниқроғи 4 октябр куни "Чикаго Блэкхоус" ҳамда "Филадельфия Флайерз жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликка Прага шаҳри мезбонлик қилади.
8 ва 9 ноябрь кунлари эса Швеция пойтахтида "Баффало Сэйбрз" - "Тампа-Бэй Лайтнинг" ўйини бўлиб ўтади. Қайд этиш жоиз, бу мавсум аввалида ҳам МХЛ икки учрашувни Швецияда ўтказган эди.

Изоҳлар (0)