МЮ афсонаси: Тен Хаг фантастик мураббий!

  • 8 октябрь, 2024, 09:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳужумчиси УЭйн Руни жамоанинг амалдаги бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен тен Хагни фантастик мураббий деб ҳисоблайман. У ўзи ишлаган барча клубларда, жумладан, "Манчестер Юнайтед"да ҳам совринларни қўлга киритган. Аммо у ҳозир қийин даврни бошдан кечирмоқда. Мен тен Хаг ҳамма нарсани ўзгартира олишини хоҳлайман. Чунки мураббийлар тез-тез ишдан олинади, кейин эса янги мутахассис билан жамоани қайта тиклашга тўғри келади”, - деди Руни Goal нашрига берган интервьюсида.

54 ёшли нидерландиялик мураббий “Манчестер Юнайтед”ни 2022 йилдан буён бошқариб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жамоа унинг бошқарувида Англия кубоги ва Англия лига кубогини қўлга киритди.

“Қизил иблислар” жорий мавсум АПЛда 7 турдан сўнг 14-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!