МЮ Беллингемни сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Дортмунд" сафида ҳаракат қилиб келаётган ярим ҳимоячи Жоб Беллингемни сотиб олишни режалаштирмоқда.
"Cаught Offside" нашри маълум қилишича, "қизил иблислар" Жобни анчадан бери кузатиб келмоқда ва уни ёзда ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. 20 ёшли футболчининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 30 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, англиялик ярим ҳимоячи ёзда дортмундликлар сафига келиб қўшилган эди. Футболчи жорий мавсум 27 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.



Фикрлар