МЮ эгаси: “Бизнинг стадион Британиядаги учинчи энг катта “шаршара”

“Манчестер Юнайтед”нинг 25 фоиз акцияларини сотиб олган Сер Жим Рэтклифф клубдаги ҳолатдан қаттиқ ғазабда эканини айтди.

“Алекс Фергусон ва Девид Гилл жамоадан кетгандан сўнг, клубнинг ҳаражатлари 1,1 миллиарддан ошиб кетди. “Реал” эса 200 миллион евро ишлатиб, дунёдаги энг кучли таркибга эга бўлди.  Ҳозирда уларнинг 6-7 та футболчиси 100 миллион евродан қиммат. Биз бўлса битта футболчи учун 100 миллионни бериб юборамиз.

Бундан ташқари мадридликлар янги стадионни тўлиқлигича янгилашди. Бизнинг стадион бўлса ёмғир сабаб, Британиянинг катталиги бўйича 3-энг баланд “шаршара” бўлди.

“Юнайтед”да спортга яқин одамлардан , бухгалтерлар кўпроқ”,- деди “INEOS” компанияси раҳбари "Блоомберг" нашрига берган интервюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!