МЮ футболчилари Аморимга ишонмай қўйишди

  • 16 сентябрь, 10:59
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" янги мавсумни ёмон бошлади ва 4 турда атиги 4 очко жамғарди. Якшанба куни Рубен Аморим жамоаси дербида "Манчестер Сити"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Айни дамда "қизил иблислар" Премер-лига турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Daily Mail хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" футболчилари Рубен Аморим тизимига ишонмай қўйишган. Аморимни қўллаб-қувватлаётган жамоа сардори Бруну Фернандеш ҳам майдонда ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Фернандешга ўйин давомида жуда чуқур жойлашишга тўғри келаётгани ёқмаяпти.

Tecno

Аморим 3-4-2-1 ўйин тизимидан фойдаланади. "Манчестер Юнайтед" тўлақонли ёзги мавсумолди ўйинлари вазиятни яхшилашга ёрдам беришига умид қилганди, аммо ҳозирча олдинга силжиш йўқ. Дербидаги мағлубиятдан сўнг Аморим футбол фалсафасини ўзгартиришдан кўра, уни ишдан бўшатишларини айтди. Муросага келишдан бош тортиш мураббийнинг кийиниш хонасини бутунлай йўқотишига олиб келиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!