МЮ футболчиси қайси жамоага ўтиши ойдинлашмоқда
"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.
"Таlksport" берган маълумотга кўра, португалиялик футболчининг хизматларига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда. МЮ Бруну билан хайрлашишга тайёр, чунки клуб раҳбарияти ёзда жамоада янги ўзгаришлар қилишни режалаштирган. Аввалроқ ОАВларда Фернандешга Саудия клубларидан таклиф бўлгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Аммо футболчининг ўзи Европада қолишни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли ярим ҳимоячи 2020 йилдан буён "қизил иблислар" сафида ҳаракат қилиб келади. Шу давр мобайнида футболчи 307 та учрашувда майдонга тушиб, 103 та гол киритган ва 93 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар