МЮ ҳужумчиси "Евро-2020"дан кейин руҳий тушкунликка тушиб қолган
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Евро-2020 финалида Англиянинг мағлубиятидан сўнг руҳий тушкунликка тушиб қолгани ҳақида маълум қилинди.
"Daily Mail" нашрининг ёзишича, Маркус бир неча кун ўз хонасидан чиқмаган. Кейин у ёрдам сўраб психологга мурожаат қилган. Бу Рэшфорднинг фаолияти давомида илк бор содир бўлган.
24 ёшли ҳужумчи ўша финалда пенальтилар сериясидан бироз олдин захирадан майдонга тушди. "Футбол лотереяси"да эса, зарбани голга айлантира олмаган. Шундан сўнг "уч шерлар" кумуш медаль билан чекланди.
Маркус жорий мавсум "қизил иблислар" сафида 15 учрашув ўтказиб, 3 гол ва 1 ассист муаллифига айланди. МЮ раҳбарияти уни Манчестерда олиб қолмоқчи.
Фикрлар