МЮ Каземирога ўринбосар топди

  • 14 Sep 15:10
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" 33 ёшли Каземирога идеал ўринбосар сифатида "Кристал Пэлас"нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Адам Уортонни кўрмоқда. Бразилиялик футболчи мавсум якунида клубни тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, "қизил иблислар" ёзги трансферлар ойнаси охирида Уортонга қизиқиш билдирган, аммо ўшанда "бургутлар" унинг трансферини 100 млн фунтга (116 млн евро) баҳолаган. Бироқ, қишда унинг қиймати тахминан 60 миллион фунт стерлинг (69,6 миллион евро) бўлиши эҳтимоли юқори.

Уортон "бургутлар" сафида 2024 йилнинг февралидан буён тўп суриб келмоқда. Бу вақт ичида ярим ҳимоячи барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 45 млн еврони ташкил этади.

Comments

You must be logged in to commet!