МЮ Каземирога ўринбосар топди

"Манчестер Юнайтед" ёзда жамоани тарк этадиган ярим ҳимоячи Каземиронинг ўрнига ўринбосар топди. Бу ҳақда "Lа Stampa" нашри хабар бермоқда. 

Манба маълумотига кўра, "қизил иблислар" бразилиялик футболчининг ўрнига "Аталанта" ярим ҳимоячиси Эдерсонни ўринбосар сифатида кўрмоқда. МЮ 26 ёшли футболчи учун Италия клубига 40 миллион евро беришга тайёр.

Бразилиялик хавбекнинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Эдерсон жорий мавсум "Аталанта" сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритди ва 1 та голли узатма амалга оширган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!