МЮ Кэррик ўрнига бошқа мураббий топиб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Юнайтед» мавсумни омадсиз бошлади. Манкунианлар мавсумни кутилганидан анча заиф бошлагани ортидан клуб раҳбарияти бош мураббий Майкл Кэррик келажаги бўйича турли вариантларни ўргана бошлагани айтилмоқда. 

Football Insider нашри манбаларига таяниб ёзишича, эҳтимолий номзодлар орасида «Брайтон» бош мураббийи, 33 ёшли Фабиан Ҳюрцелер ҳам бор.

Хабарга кўра, ҳозирча Кэррикни ишдан бўшатиш масаласи кун тартибида турибди, деб бўлмайди. Бироқ жамоа натижалари яқин вақт ичида яхшиланмаса, вазият кескин ўзгариши мумкин. Шу боис клуб раҳбарияти Ҳюрцелер фаолиятини яқиндан кузатиб бормоқда.

Маълум қилинишича, «Манчестер Юнайтед» томони «Брайтон»га аллақачон эҳтимолий музокаралар ҳақида ишора қилган ва бу ҳолатда мураббий учун 10–15 миллион фунт атрофида товон пули тўлашга тўғри келиши мумкинлиги қайд этилган.

АПЛнинг дастлабки беш туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» фақат битта ўйинда ғалаба қозонди. Беш очко жамғарган Кэррик жамоаси турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!