Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

МЮ кетишни хоҳлаган футболчини жамоада олиб қолди

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Клуб раҳбарияти Майнуга кетиш имконияти йўқлигини айтган

"Манчестер Юнайтед" Кобби Майнуга жамоада қолишини маълум қилди.

Аввалроқ хабар қилинганидек, 20 ёшли ярим ҳимоячи ўйин амалиётини олиш мақсадида клубдан икки марта бошқа жамоага ижара асосида ўтказишни сўраган эди.

Аммо, инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, МЮ футболчига трансфер ойнасининг сўнгги кунида кетиш имконияти йўқлигини билдирган.

Масала ҳал бўлган ва англиялик футболчи бу мавсумда Манчестер клубида қолади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ