МЮ кўзлаган футболчини АПЛнинг бошқа клуби ўз сафига қўшиб олди

“Брайтон” ўзининг расмий сайти орқали “Индепендьенте дель Валье” клуби ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседони сотиб олганини эълон қилди.

Эквадор терма жамоасининг 19 ёшли аъзоси АПЛ клуби билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. Sky Sports тарқатган хабарга қараганда, ушбу трансфер “Брайтон”га 4,5 миллион фунтга тушган.

Бундан аввалроқ, Кайседога “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Кайседо жорий мавсум Эквадор чемпионатида 8 та ўйинда майдонга тушган ва 2 та гол уришга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)