МЮ “Ливерпуль” юлдузини кўзлаяпти
"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистерни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Манкунианликлар ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин бўлган ярим ҳимоячи номзодлари рўйхатини тузмоқда.
Manchester Evening News хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" аргентиналик хавбек атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Футболчи ва мерсисайдликлар ўртасидаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган. Бу мавсумда Мак Аллистер АПЛнинг 25 ўйинида иккита голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар