Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

МЮ Онана бўйича бир қарорга келди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

МЮ Онанани мавсум бошида "Трабзонспор"га ижарага бериб юборганди.

"Манчестер Юнайтед" айни вақтда Туркиянинг "Трабзонспор" клубида ижара асосида ҳаракат қилиб келаётган Андре Онана бўйича бир қарорга келди. Бу ҳақда "Sun Sport"  нашри хабар бермоқда. 

Манба маълумотига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти камерунлик посбони ёзги трансфер ойнасида сотиб юборишни режалаштирмоқда. МЮ Онанани мавсум бошида "Трабзонспор"га ижарага бериб юборганди. 

28 ёшли даврозабонинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда, 

Маълумот учун, Андре жорий мавсум Туркия клуби сафида 18 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 4 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ