МЮ қадрламаган Рууд ван Нистелрой Англиянинг машҳур жамоасини қабул қилиб олди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоани Рубен Аморимни тайинлаганидан кейин португалиялик мутахассис ёздан бери бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаб келган Рууд ван Нистелройни клубдан кетказган эди.
Яхши мутахассис ишсиз қолмайди, деганларидек, нидерландиялик мураббийга Англия Премьер-лигасининг бошқа клуби – “Лестер”дан иш топилди.
“Тулкилар” Рууд ван Нистелрой билан 2027 йилнинг ёзига давом этадиган шартнома имзолади. Тез орада у бош мураббий курсисини эгаллайди.
- Мен фахр ва ҳаяжондаман. “Лестер” ажойиб тарихга, содиқ ходимларга ва зўр мухлисларга эга клуб. Мен ўз йўлимни шу жамоада бошлашдан бахтиёрман. Қўлимдан келганича, боримни бериб ишлайман, - деди Рууд ван Нистелрой.
Фикрлар