МЮ қимматга харид қилган футболчиси ўзига хос натижага эришди

  • 5 сентября, 2022, 10:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 6-тури доирасида "Арсенал"ни мағлуб этди (3:1).

Tecno

Ҳисобни “Манчестер Юнайтед”нинг янги футболчиси Антони очди. Бу унинг “қизил иблислар” сафидаги дебют ўйинида киритган биринчи голи бўлди.

“Opta” нашри хабарига кўра, 22 ёшли ҳужумчи АПЛда ўйнаган 100-бразилиялик футболчига айланди. Шунингдек, у Туманли Альбионда гол урган энг ёш (22 ёш, 192 кун) бразилиялик футболчига номига ҳам сазовар бўлди.

Маълумот ўрнида, ёзги трансфер ойнаси пайтида “Манчестер Юнайтед” 100 миллион евро эвазига Антонини “Аякс”дан харид қилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию