“МЮ”: Рэшфорд ва Марсьяль ҳеч кимга берилмайди

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоанинг ёш ва иқтидорли форвардларини қўйиб юбормасликка қарор қилди.

ESPNнинг маълум қилишича, “қизил иблислар” Маркус Рэшфорд ва Антони Марсьялларни “Олд Траффорд”дан ижара асосида бошқа жамоага кетиши мумкинлиги борасидаги гап-сўзларга нуқта қўйган ҳолда, уларни ҳеч қаерга қўйиб юбормасликларини билдиришди. Айтиш керакки, аввалроқ юқорида номлари тилга олинган футболчиларнинг асосий ҳаридори сифатида “Вест Хэм” клуби айтилаётган эди.

Бундан ташқари жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью ҳам Маркус ва Антонилар билан яна узоқ йил бира ишлаш нияти борлигини билдириб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!