МЮ шу ёз Миланни сотиб олади

"Манчестер Юнайтед" клуби жорий ёзги трансферлар даврида "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньярни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра, манкунианликлар 25 ёшли футболчи учун 65 миллион евро тўлашга тайёр. Бу борада уларга "Бавария", "Манчестер Сити" ва "Реал" клублари рақобат кўрсатиши мумкин.

Маълумот учун, Шкриньяр “Интер” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 48 млн еврога баҳоланмоқда.

У жорий мавсум А Серияда 27 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!