МЮ ва "Реал Мадрид" испаниялик ёш ҳимоячи учун курашади

  • 11 февраль, 14:54
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Борнмут"нинг марказий ҳимоячиси Дин Хейсен ёзги трансферлар ойнасида гранд клуб таркибига ўтиши мумкин. 

Аввалроқ, 19 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

"Diario Sport" нашрининг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" истеъдодли ёш футболчи учун "қаймоқранглилар" билан рақобатлашишга тайёр.

Жорий мавсумда Хейсен барча мусобақаларда 21 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди. Ҳимоячининг "Борнмут" билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!