МЮ яна бир трансфер устида ишламоқда

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо “Ювентус”ни эркин агент сифатида тарк этгач, фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

29 ёшли футболчини “Манчестер Юнайтед” ўз сафига қўшиб олмоқчи.  Маълумотларга кўра, “Қизил иблислар”нинг вакили Рабьо билан музокараларга киришган.

Адриен 2019 йилдан 2024 йилгача “кекса сениора” сафида тўп тепган. Якунланган мавсумда француз Италия чемпинатида 31 та учрашувда  5 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!