Мюллер Мессининг ёнига кетиши мумкин

CHERY AUTO

Бир неча кун олдин "Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер ушбу ёзда клубдан кетишини расман маълум қилган эди. 

Инсайдер Николо Скиранинг хабар қилишича, 35 ёшли немис ўз фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин. Унинг сўзларига кўра, футболчининг хизматларига "Лос Анжелес" жамоаси қизиқиш билдирган. 

Бундан ташқари футболчига Европанинг 2 та клуби таклиф шартнома таклиф қилгани ҳам маълум бўлди. Бироқ футболчи фаолиятини якунлаш ёки ўзини бошқа лигада синаб кўриш борасида якуний қарорга келмаганини айтган. Мюллерга таклиф билан чиқган Европа клублар номи ҳали очиқланмаган.

Маълумот учун, Мюллер "Бавария" сафида 2000 йилдан бери фаолият олиб боради. У асосий жамоа билан 2009 йилнинг февраль ойида профессионал шартнома имзолаган.

Ҳозирга қадар Томас мюнхенликлар сафида 750 та баҳсда қатнашиб, умумий 150 та гол ҳамда 178 та ассистни ўз номига расмийлаштирган.

Ғофуров Асқарбек

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!