Мюллер терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Томас Мюллер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Ҳужумкор ярим ҳимоячи 2010 йилдан бери мамлакат либосида майдонга тушиб келади. У шу вақт давомида 131 та ўйинда майдонга тушиб, 2014 йилда Жаҳон чемпионити совринини қўлга киритди. 

34 ёшли Мюллернинг Германия учун сўнгги учрашуви Испанияга қарши баҳсга тўғри келди. "Қизил фурия" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олганди. 1/2 босқичда эса Францияни таслим қилиб, Де ла Фуэнте шогирдари финалга йўл олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!