Начо Мессининг жамоадошига айланиши мумкин!

"Реал" ҳимоячиси Начо Фернандес фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, 34 ёшли футболчини "Интер Майами" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Дэвид Бекхэм жамоаси Фернандесни эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи, чунки футболчининг "қироллик клуби" билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Начо 2012 йилнинг сентябридан бери "қаймоқранглилар"нинг асосий жамоасида ўйнамоқда.

Маълумот учун, жорий мавсум Испания чемпионатида испаниялик ҳимоячи 23 та ўйин ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!