Надаль "Australian Open"да иштирок этадими? Унинг ўзи жавоб берди

"Катта дубулға" турнирларининг 20 карра ғолиби Рафаэль Надаль "Australian Open"да иштирок этмоқчи. Унинг сўзларига кўра, мусобақанинг барча иштирокчилари учун мажбурий меъёрга айланиши мумкин бўлган икки ҳафталик карантин унга муаммо туғдирмайди.

"Албатта, "Australian Open" режаларимнинг бир қисми. Агар 14 кунни карантинда ўтказишимиз керак бўлса, унда мусобақага пухта тайёргарликни бошлашимиз лозим", дея Надаль сўзларини "Tennis World USA" келтирмоқда.

Шунингдек, дунёнинг иккинчи ракеткаси эртага Париждаги турнирнинг 1/16 финал босқичида ўз иштирокини бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!