Нагельсманн: "Асабийлашмоқдаман"
Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нальесманн биринчи ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. У бироз асабийлашаётганини тан олди.
"Футболчиларни кўзига қараб, дастлабки баҳсда ҳамммани ғалаба қозонишни истаётганини кўраман. Мен буни интиқлик билан кутяпман ва шу билан бирга асабийлашмоқдаман. Ўзим учун бу катта турнир ҳисобаланади. Мен чемпионатни ажойиб тарзда ўтказишимиз учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, бунда бизга мухлислар ҳам ёрдам беради. ", - деди 36 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, биринчи турни Германия Шотландияга қарши ўтказади. Ўйин эса Тошкент вақти билан соат 00:00да старт олади.
Фикрлар