Наингголан эртага
Ads

Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти тартиб-интизомни бузгани учун ярим ҳимоячи Ража Наингголаннинг А Серия 18-турида "Наполи"га қарши ўйинни ўтказиб юборишини тасдиқлади.

Айтиш лозимки, 30 ёшли бельгиялик футболчи сўнгги пайтларда жамоа машғулотларига тез-тез кеч қолиб кела бошлади. “Нерадзуррилар” раҳбарияти эса оҳир-оқибат уни жазолашга қарор қилди ва маълум муддат ўйинлардан четлатди.

“Ража “Наполи”га қарши ўйинда иштирок этмайди. Афсус, чунки у яхши футболчи эди”, - дейди Спаллетти.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" - "Наполи" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.