Наоми рақибини жароҳат олди

Канаданинг Торонто шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирида иккинчи давра учрашувлари ўтказилмоқда.

Унда япониялик Наоми Осака германиялик Татьяна Марияга қарши кортга чиқди. Биринчи сет Наомининг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бироқ иккинчи сет бошланиш арафасида Мария жароҳат сабаб кортга чиқмади.

Шу тариқа Наоми учинчи давра йўлланмасини қўлга киритиб, мазкур босқичда польшалик Ига Свёнтекга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!