Наоя Иноуэни ким тўхтата олади?
Тўрт вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Нонито Донэр япониялик Наоя Иноуэни мағлуб эта оладиган боксчи кимлигини айтди.
"Техник маҳорат ва услуб жиҳатдан Жесси Родригес Иноуэни енга олади. Унда барча керакли кўникмалар мавжуд. Бироқ унинг кичик бўйи катта камчилиги бўлиши мумкин. Чунки кичкина габорит билан Наоядек рақибга қарши ҳаракат қилиш қийин", – дея Донэрнинг сўзларини келтирди "The Ring" нашри.
Эслатиб ўтамиз, Жесси Родригес проф боксда 23 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (16 таси муддатдан аввал). 33 та баҳсда зафар қучган Иноуэ ҳам ҳали бирор марта мағлубият аламини тотиб кўрмаган.

Фикрлар
Хасанбой Дусматов ё Олимжон Назаровлар наояни тухтатиш уёкда утиргизиб куйишади