"Наполи" футболчиси текинга ўйнаб бермоқчи

"Наполи" ва Хосе Кальехон ўртасида тузилган шартнома бир неча кунлардан сўнг якунига етади, бироқ испаниялик футболчи А Серия жорий мавсумини Неапол клуби таркибида якунлаб қўйишни режалаштирмоқда.

Италия матбуотига кўра, 33 ёшли футболчи июль ва август ойлари учун маош олмасдан "Наполи"да тўп суришга тайёр.

Кальехон 2013 йил ёзида "Наполи"га кўчиб ўтган. Жорий мавсумда футболчи А Серияда 23 ўйинда 2 гол ва 6 голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!