"Наполи" футболчиси учун Ла Лиганинг 4 та клуби кураш бошлади

"Бетис", "Севилья", "Эспаньол" ҳамда "Вильярреал" клублари "Наполи" ҳужумчиси Хосе Кальехон учун кураш бошлади.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, Ла Лига клублари 32 ёшли испаниялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ қўлга киритишмоқчи. Кальехоннинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси шу ёз ўз ниҳоясига етишини инобатга олсак, у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.

Кальехон жорий мавсум “Наполи” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. У фаолияти давомида “Реал” ва “Эспаньол” каби испан клубларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!