“Рома” ва “Интер” клубларининг собиқ устози Лучано Спаллетти янги мавсумдан бошлаб яна А Серияда фаолият юритиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, 62 ёшли италиялик мутахассисни “Наполи”га чорлашмоқда. Томонлар ҳатто бу борада музокараларни ҳам бошлаб юборишган. Спаллетти неаполликлардан йилига 4 млн евро маош сўрамоқда.

Спаллеттининг сўнгги иш жойи “Интер” клуби бўлган эди. У “нерадзуррилар” бош мураббийлигидан 2019 йилнинг майида кетган . Шундан буён у ишсиз ҳисобланади.

Айни дамда “Наполи”ни бошқа бир италиялик мутахассис - Женнаро Гаттузо бошқармоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа А Серия мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар