Ads

Италиянинг "Наполи" клуби ўзининг тўпурар ҳужумчиси Лоренцо Инсиньени қанчага сотмоқчилигини маълум қилди.

La Gazzetta dello Sport тарқатган хабарга неаполликлар 27 ёшли италиялик футболчиси учун 100 млн евро сўрамоқда. Таъкидлаш керакки, бундан аввал “Наполи” ушбу футболчини сотишни истамаётган эди, аммо, ҳозир уларнинг бу борадаги қарори ўзгарган.

Эслатиб ўтамиз, Инсиньега айни дамда “Манчестер Сити” ва ПСЖ каби клублардан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Инсинье жорий мавсум “Наполи” сафида жами 33та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.