
"Наполи" жамоа бош мураббийига янги шартнома таклиф қилди
"Наполи" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Антонио Контега маоши оширилган янги меҳнат шартномасини таклиф этди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилмоқда.
Манба маълумотларига кўра, "Наполи" президенти де Лаурентис Контени сақлаб қолиш учун барча имкониятлардан фойдаланмоқда. Жумладан, мураббийни сақлаб қолиш мақсадида функционер ярим ҳимоячи Кевин де Брюйнени жамоага жалб этиш учун бор куч-ғайратини сарфламоқда.
Конте ўтган ёзда "Наполи"ни бошқаришни ўз зиммасига олди ва биринчи мавсумнинг ўзидаёқ жамоани чемпионликка олиб чиқди. 55 ёшли мураббийнинг неаполликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.
Фикрлар