"Наполи" Конте билан хайрлашиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Наполи" яқин вақт ичида бош мураббийини ўзгартириши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, неаполликлар ва Антонио Конте ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатиш арафасида турибди.

Манбага кўра, клуб бош мураббийликка асосий номзод сифатида Маурицио Саррини кўрмоқда. Ҳозирда “Лацио”ни бошқараётган 67 ёшли мутахассис билан “Наполи” аллақачон алоқа ўрнатган ва унинг қайтишига ишонмоқда.

Шу билан бирга, Саррига “Аталанта” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Агар бергамоликлар мураббийни кўндирса, “Наполи” Винченцо Итальяно, Массимилиано Аллегри ёки Фабио Гроссо вариантларини кўриб чиқиши мумкин.

Хабарларга кўра, Конте клубни тарк этса, Италия терма жамоасидан таклиф кутишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!