"Наполи" президенти: Афсуски, Осимхен футбол ўйнайдиган ҳолатда эмас

"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган "Милан"га қарши учрашувни ўтказиб юбориши маълум бўлди. Бу ҳақда неаполликлар президенти Аурелио де Лаурентис хабар берди. 

"Афсуски, Виктор футбол ўйнайдиган ҳолатда эмас. Шу сабабли, биз унинг 18 апрель куни бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида майдонга қайтишига умид қиламиз", - деди Аурелио. 

Қайд этиш лозим, бир неча кун аввал "Наполи" А Серия доирасида "Милан" билан куч синашиб, 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Мазкур беллашувда ҳам Осимхен жамоасига ёрдам бера олмаганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!