"Наполи" президенти Спаллеттининг жамоадан кетишини тасдиқлади!
"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис бош мураббий Лучано Спаллеттининг жамоадан кетиши ҳақидаги хабарни тасдиқлади.
"Спаллетти - эркин одам. Агар мураббий ўзини максимал даражада кўрсатиб, ишдан бир йил танаффус қилиш керак, деб ҳисобласа, уни қўйиб юборган маъқул.
Шартнома яна бир йилга мўлжалланган, аммо Спаллетти танаффус қилмоқчи. Қандай қилиб рад этишим мумкин?
У бизга кўп ёрдам берди. Мен ундан миннатдорман. У олдимга келиб, чарчаганини айтди ва мен ҳам буни тўғри тушундим", - деди неаполликлар эгаси.
Фикрлар