"Наполи" устози чемпионликнинг учта сирини айтди

"Наполи" устози Лучано Спаллетти ўзининг ижтимоий тармоқларида чемпион жамоасининг учта сири билан бўлишди.

Таниқли мураббий биринчи бўлиб жамоани иштиёқ билан қўллаб-қувватлаётган мухлислар ва шаҳар номини айтди. Иккинчиси - жамоада йиғилган ажойиб футболчилар. Учинчиси - кучли тақдир.

"Раҳмат, болалар, "Наполи"га раҳмат", - дея қўшимча қилди мураббий ўз ўйинчилари, мураббийлари ва клуб ходимларининг фотосуратларини постга илова қилиб.

Эслатиб ўтамиз, Спалетти Скудеттога қўлга киритган тарихдаги энг кекса мураббийга айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!