"Наполи" ва "Сити" ўртасида музокаралар бўлгани қанчалик ҳақиқатга яқин?

"Манчестер Сити" директори Умар Беррада "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалининг трансфери ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

"Аслида биз ушбу трансфер бўйича иш олиб бормадик. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кўтарилган миш-мишларни қизиқиш билан кузатиб бордим. Шартнома бўйича келишувга эришганимиз, яқин вақтлар ичида расмий баёнот берилиши ҳақида бир қанча манбаларни маълумотларини табассум билан қарши олдим. Ҳақиқат шундаки, биз ушбу трансфер масаласида "Наполи" билан умуман боғланмадик", - дейди Беррада.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!